Электрон почта – бу бизнесда хизматларни тарғибот қилишнинг энг самарали усулларидан бири. Гарчи кўплаб компаниялар ҳали ҳам тўғридан-тўғри электрон почтадан фойдаланишса-да, уларнинг бюджетлари электрон почта маркетингига кўпроқ сарфланиши мумкин. Бироқ, баъзи компаниялар электрон маркетингнинг афзалликларини тўлиқ англай олмайдилар, зеро, ҳар қандай бизнеснинг электрон почта жараёнларини яхшилаш учун 5 та энг яхши усул мавжуд.
1. Электрон почта контентини шахсийлаштириш. Аксарият маркетологлар шахсийлаштиришнинг афзалликлари ҳақида яхши билишади, бироқ кўпчилик буни жиддий қабул қилмайди. Шахсийлаштирилган электрон почта контенти бу сизнинг электрон почта маркетинг фаолиятингизни самарадорлигини оширишнинг энг самарали усулларидан бири. Статистика маълумотларига кўра, шахсийлаштирилган электрон почта хабарлари шахсийлаштирилмаган электрон почталарига қараганда 6 маротаба юқори транзакциялаш тезлигини таклиф қилади. Бошқа тадқиқотлар шуни кўрсатдики, шахсийлаштирилган электрон почталардан фойдаланилганда, реклама ёки почтага мижозлар томонидан муносабат билдириш кўрсаткичи (Click-through rate) 14 фоизга, конверсия кўрсаткичи (Conversion Rate) эса 10 фоизга юқори бўлган. Бироқ, кўпгина компаниялар учун шахсийлаштириш тушунчаси алоқа маълумотларига шунчаки исмни киритишни англатади.
Бу стратегия сифатида идеалдан анча узоқдир. Қолаверса, ушбу усулдан кўпгина обуначилар тўлиқ хабардор. Бунинг ўрнига, шахсийлаштиришни кейинги босқичига ўтказиш керак. Буни амалга оширишнинг бир усули – тингловчиларингизни гуруҳларга бўлиш. Кейин ҳар бир гуруҳ учун мос келувчи контентдаги маълумотларни юборишингиз мумкин. 2. Муайян сўзлардан сақланинг. Спам фильтрлари зарарли деб ҳисоблаган электрон почта хабарларини Сизнинг тингловчиларингизга етказмаслик учун мўлжалланган. Албатта, спаммерлар одатда компаниялар ишлатиши мумкин бўлган сўзлардан фойдаланадилар. Шу асосда, фильтрлар янада такомиллашмоқда. Аммо, баъзида электрон почтангизда зарарли маълумотлар борлиги хато аниқланиши ҳам мумкин. Шунинг учун, сиз ушбу фильтрларда спам деб ҳисобланган муайян сўзлардан фойдаланишни минималлаштиришингиз керак. Мисол учун, “келишув”, “50 фоиз чегирма” каби ва шунга ўхшаш калит сўзлар сизнинг электрон хабарингизни спам жилдига юбориши мумкин.
3. Электрон хабарлар юбориш вақтини ўзгартиринг. Бундан мақсад – ўзининг электрон почта қутисини текширишни бошлаётган ёки текшириш жараёнида бўлган фойдаланувчиларни тутиб қолиш. Бу сизнинг электрон хабарингизни почта қутиларининг юқори қисмига яқинлаштиришга хизмат қилади. Электрон хабарларингизни юбориш ва мижозларнинг почта қутиларини текширишлари ўртасидаги вақт қанча кўп бўлса, сизнинг электрон хабарингизнинг ўқилиш эҳтимоли шунча юқори бўлади. Шунингдек, сиз тарғибот кўринишидаги хабарларни бошқалар билан бир вақтнинг ўзида юборишни хоҳламайсиз, шунинг учун электрон почта хабарларини дам олиш кунлари юбориш энг самаралироқдир. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кўпгина компаниялар дам олиш кунлари операцияларни амалга оширишмайди, шу сабабдан сизда рақобатчилар камроқ бўлади ва одамларнинг аксарияти ҳар ҳафта дам олиш кунлари электрон почталарини ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ текширадилар.
4. Амалдаги фаол электрон почта манзиллари рўйхатини шакллантираётганингизга ишонч ҳосил қилинг. Бир қанча тадбиркорлар бизнесларини тарғибот қилишда электрон почта рўйхатларида қанча фойдаланувчи борлигини фаҳр билан таъкидлашади. Бироқ, узун рўйхатлар ҳеч нарсани англатмайди. Сизнинг рўйхатингиз бандлигига ишонч ҳосил қилишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Бу сизнинг рўйхатингиздан эски ва фаол бўлмаган обуначиларни олиб ташлашни талаб этади, аммо натижада сиз даромадлироқ фаолитни йўлга қўйишга эришасиз. Биринчи навбатда, уч ёки ундан кўп марта рад этилган манзилларни текширишингиз керак. .com ўрнига .con сўзини келтириш каби оддийгина хатоларни ҳам кўриб чиқиш зарур. Электрон почтани текшириш хизматларидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.
5. Мобил қурилмалар учун электрон почтани оптималлаштиринг. Мобил телефон орқали электрон почта хабарларини очадиган фойдаланувчилар сони тадқиқотларда турлича келтирилган. Бир тадқиқотга кўра, инсонларнинг 46 фоизи электрон хабарларни ўзларининг уяли телефонларида очганлар, бошқа бир тадқиқотга кўра, 59 фоиз инсонлар хабарларни ушбу қурилмаларда ўқиганлар. Электрон почта хабарларини почта хизмати орқали очадиганлар эса жуда кам фоизни ташкил этади (15 фоиздан 18 фоизгача). Сизнинг ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлаш учун фаолиятингиз ушбу қурилмалар учун оптималлаштирилганлигига ишонч ҳосил қилинг. Агар сиз амалга ошираётган электрон операциялар мобил қурилмаларда яхши кўринмаса, инсонлар улар билан танишиб чиқмайдилар ва, ўз навбатида, ҳаракат ҳам қилмайдилар.
Шунинг учун, сизда сифатли мобил андозалар борлигини кўриб чиқинг. Бир нечта тезкор маслаҳатларга қуйидагилар киради: Хулоса E-mail маркетинг Email-маркетинг бизнесингизни ривожлантиришнинг энг яхши усули бўлиши мумкин. У ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида интернет маркетингнинг энг фойдали шакли бўлиб келмоқда. Бироқ, кўплаб компаниялар ўзларининг даромадларини кўпайтириш учун компанияларини оптималлаштира олмаслик муаммосига дуч келишади. Шу сабабли, электрон хабарларингизни максимал даражада шахсийлаштиришга эришинг ва рақобатчиларингиз дуч келаётган ноҳуш ҳолатлардан қочишга ҳаракат қилинг. Бу каби янгиликларни компаниянгизга унинг аслини ўзгартирмаган ҳолда қўшимча афзаллик сифатида татбиқ этишингиз мумкин. Шундай экан, нега уларни дарҳол амалга ошира олмайсиз? Хитойнинг 2020 йилдаги 4 та маркетинг йўналиши Йил бошидан бери Хитойнинг технология ва интернет маркетинг соҳаларидаги баъзи тенденцияларини кўриб чиқамиз. Кексалар – 60 ёш ва ундан катта ёшдагилар – бу Хитойда энг тез ўсаётган гуруҳ ҳисобланади. Ҳар куни 170 миллиондан ортиқ одамга ўсиб борадиган ушбу гуруҳ қулай технологиялардан фойдаланади ва янги афзалликларни қабул қилишга доимо тайёр.
1. Иккинчи ҳаёт: кекса инсонлар одатда доимо ҳаракатда ва меҳнатда ҳайот кечиришади ва энди улар ўзларининг янги таътилларидан ва болаларини қўллаб-қувватлашдан (масалан, набираларига ғамхўрлик қилиш) максимал даражада завқ олишни мувозанатлашга ҳаракат қилишади. Брендлар мазкур ҳолатни қўллаб-қувватлаши ва мос-равишда тегишли афзалликлар ва имкониятларни яратишни кўриб чиқишлари керак.
2. Саломатликни сақлаш: кекса инсонлар соғлом турмуш тарзини олиб борадилар. Соғлом турмуш тарзи тўғрисидаги жуда кўп зиддиятли маълумот ва қарашлар брендлар учун мазкур йўналишда оммага ўзларининг тегишли маслаҳатларини беришларига етарлича сабаб бўла олади.
3. Ижтимоийлаштириш учун муҳим имкониятларни излаш. Кекса инсонларда бўш вақтнинг кўпайиши энди улар дўстлари ва оила аъзолари билан кўпроқ вақт ўтказишлари мумкинлигини англатади. Брендлар кекса одамларга дўстлари ва оиласига кўпроқ меҳр кўрсатишлари учун имкониятларни яратишда етакчилик қилишлари мумкин.
4. Технологиялардан фойдаланиш учун очиқлик: кекса одамларни технологиялардан фойдаланишга жалб этишнинг усулларидан бири брендлар томонидан технологиялардан фойдаланишни осонлаштирилишидир.
Масофадан ишлаш учун 27 восита
SMM маркетинг Ўзбекистонда
10 та маслаҳатлар